Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлари идораси тармоқларда тарқалган ҳолатлар юзасидан муносабат билдирди
19.02.2022 13:37,  
980

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълум қилишича, шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Таъкидланишича, алоҳида диний ходимларнинг шахсий фикри Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий муносабатини ифода этмайди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички меъёрий ҳужжатлари ва буйруқларида диний соҳа ходимларига жамоат олдида, оммавий ахборот воситаларида салбий мазмундаги кескин мунозараларга сабаб бўлувчи чиқишлар қилмаслик талаби қатъий белгиланган.

Зеро, меҳроб муқаддас жой бўлиб, бу ерда воизнинг шахсий талқини асосида билдирилган фикрлар диндорлар томонидан фатво сифатида қабул қилинади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилиб, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан