Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди инкасатор хизмати учун ҳам буюртмачилар пул тўлайди
17.01.2020 17:19,  
571

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.

Ҳозирги тартибга кўра, инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланади.

Шунингдек, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.

(Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланади).

Қарор эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан