Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди кэшбек олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак
27.02.2023 15:03,  
56

Илгари фақат 500 минг сўмдан ортиқ маблағни ҳисобга ўтказиш учун селфи ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди.

"Солиқ" иловасида рўйхатдан ўтказилган чеклар учун кэшбек олишда портрет (Face ID) бўйича идентификация қилиш талаб қилинади, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Илгари 500 минг сўмдан ортиқ маблағни ҳисобга ўтказиш учун фақат фотосурат ёрдамида шахсни тасдиқлаш талаб қилинарди. Энди бу шарт ҳар қандай бонус миқдори учун амал қилади.

Хизмат шахсий ҳисобнинг Face ID бўлимида мавжуд. Буни амалга ошириш учун шахсий идентификация рақамини (ПИНФЛ) киритиш, кейин селфи олиш ва уни тасдиқлаш учун юбориш керак.

Президент қарорига асосан 2022 йил бошидан чек суммасининг 1%и миқдорида кешбек жорий қилинганди.

Январь ойида қарийб 2 млн нафар истеъмолчига 97 млрд сўм кешбек ҳисобланган бўлиб, айни пайтда 1,7 млн нафарга яқин истеъмолчига 65,1 млрд сўм тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан