Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди махсус гувоҳномага эга мансабдор шахсларгагина тадбиркорларни текшириш ҳуқуқи берилади
20.10.2022 11:39,  
163

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади.

Бунда қуйидагилар:

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари;

- китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;

- китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш белгиланди.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланиб, аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади.

Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан