Энди МИБ газ ва электр учун тўловларни қабул қилмайди

Энди МИБ газ ва электр учун тўловларни қабул қилмайди

Жорий йилнинг 15 июнь куни «Электр энергияси ва табиий газ сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга мувофиқ Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари тегишли ташкилотларга ўтказилади.

Олий Мажлис депутати Акмал Бурхонов бу масалада қуйидагича фикр билдирди:

"Фикримча, ушбу институт 3 йиллик фаолияти давомида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш функциясини амалга ошириш билан бир қаторда коммунал тўловлар билан боғлиқ масалаларни ҳам тартибга солиш бўйича катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.

Асосийси, тизимда тартиб, юртдошларимизда эса тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.

Шунингдек, йиллар давомида асоссиз равишда фуқароларга юклатилган нореал қарздорликлар тозаланди.

Эндиликда, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади.

Энергетика тизимида тадбиркорлик ва бизнес руҳининг киритилиши натижасида соҳада ижобий ўзгаришлар бўлади, деб умид билдирамиз" - дейди депутат.