Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди очиқ турдаги божхона омборлари учун лицензия талаб қилинмайди
11.04.2020 17:52,  
231

Ҳукумат қарори (210-сон, 09.04.2020 й.) билан божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Мазкур маъмурий регламентларга мувофиқ, юридик шахслар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат ДХМлар ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Жумладан, божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига эга бўлган даъвогарга тегишли талаб ва шартларга мувофиқ берилади.

Божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланиб, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

Юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди (қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари).

Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади. Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибига кўра, сўровнома тўлдирилади ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.

Лицензияловчи орган (Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси) ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.

Эксперт комиссияси ҳужжатларни 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.

Шунга кўра, лицензияловчи орган лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия берилганлиги учун “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи (111 минг 500 сўм), ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи (100 минг 350 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан