Энди телеграмнинг компютер версиясида ҳам бир нечта аккаунтдан фойдаланиш мумкин

Энди телеграмнинг компютер версиясида ҳам бир нечта аккаунтдан фойдаланиш мумкин

Дунёда энг тез оммалашаётган тармоқлардан бири телеграмнинг компютер версиясида (Telegram Desktop) ҳам бир нечта аккаунтлардан фойдаланиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Телеграмнинг ўзбек тилида юритиладиган расмий каналида маълумот берилди.

«Сиз кутган вақт келди — Telegram Desktop 2.1.14 бета-талқинида сиз мобил иловадагидек 3 та аккаунтдан фойдаланишингиз мумкин» - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, бир нечта профилдан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади:

  • 1 дастурда 3 та профиль;
  • 1 компьютерга эса чексиз дастурларни ўрнатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, телеграм яратилган қулайликларга қарамай, сохта аккаунтлардан фойдаланиш яхши эмаслигини эслатиб ўтди.