Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди вилоятлардаги тиббиёт ОТМларида ҳам PhD ва DSc илмий даражалари берилади
9.04.2020 11:13,  
161

Аввал хабар қилганимиздек, “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт ОТМларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Марказ) этиб қайта ташкил этилади;

– Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади;

– тиббиёт ОТМлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида) ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилади;

– Марказда халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

– шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади;

– бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан