Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди болаларнинг ўзи ҳам алимент учун даъво қўзғата олади
11.03.2020 12:25,  
485

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, оилада боланинг манфаатига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақли.

Бунда қарор қабул қилувчи орган ва мансабдор шахс бола манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъий назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши керак.

Шунингдек, ота-она ва бола алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек 14 ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли.

Бундан ташқари, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан