Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун ҳам кредит берилиши мумкин
17.01.2023 18:33,  
59

Бугун 17 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитовнинг ёзишича йиғилишда депутатлар томонидан “Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Кейинги пайтларда истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда. Лекин амалдаги қонунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити бериш чекланган. Бу эса аҳолининг ўз ҳисобидан кредит эвазига харид қиладиган маҳсулотини танлаш имкониятини камайтириши билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келаётганди.

Мазкур қонун лойиҳаси “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан  хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида истеъмол кредитидан фойдаланиш механизми кенгайтирилмоқда. Яъни, ҳужжат билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат берилаяпти.

Мажлисда депутатлар таклифи асосида такомиллашган қонун лойиҳаси қабул қилинди. 
Қонун лойихаси Сенатга юборилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан