Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эндиликда давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари гуруҳларга бўлинади
28.05.2022 13:58,  
171

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ўзининг телеграмдаги каналида мазкур — сарлавҳада келтирилган жумлани шарҳлади.

"Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Биринчидан, уларга тайинланишнинг аниқ қоидалари белгиланмоқда, шунга кўра, давлат фуқаролик хизматига илк маротаба кираётган номзодлар очиқ мустақил танлов асосида “ёрдамчи” гуруҳга мансуб лавозимларни эгаллайдилар;

Иккинчидан, давлат фуқаролик хизматида хизмат поғоналарида кўтарилиш ички танловлар асосида амалга оширилади;

Учинчидан, “бошқарув” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллаган давлат фуқаролик хизматчилари келгусида “сиёсий” лавозимларга тайинланиш учун миллий кадрлар захирасига киритилади;

Тўртинчидан, “ёрдамчи” гуруҳига мансуб энг қуйи лавозимдан ташқари барча лавозимларни эгаллашнинг асосий шарти бу - малака ошириш сертификатига эга бўлиш, яъни тегишли билим ва кўникмаларни шакллантириш қонун билан белгиланмоқда;

Бешинчидан, узлуксиз компетенцияларини ошириб бориш барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий этиб белгиланмоқда.

Давлат органларида хизмат поғоналарида кўтарилиш (карьера модели)нинг юқорида қайд этилган мезонлар асосида белгиланиши, энг аввало, хизматчилар орасида малака ошириш ва юклатилган вазифалар ижросини юқори сифат билан бажаришга рағбатлантиради ҳамда рақобатли меҳнат бозорида давлат фуқаролик хизматининг нуфузини янада оширади."

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан