Республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфексия-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.
Темир йўл вокзаллари ва аеропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфексия ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.