Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергетика бозорига хусусий компаниялар жалб қилинади
24.06.2022 13:22,  
67

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ваколатлари хусусий корхоналарни электр энергияси бозорига жалб қилиш учун тақсимланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан электроэнергетика корхоналарини трансформация қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда сўз юритилди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоклари» АЖнинг электр энергиясини сотиб олиш ва магистраль тармоқларни бошқариш бўйича ваколатларини ажратиш таклиф қилинмоқда. Бу хусусий ишлаб чиқарувчи компаниялар учун тенг шароит яратади. Йирик корхоналар ва ҳудудий электр тармоқлари компаниядан электр энергиясини сотиб олади, бу эса барча электр станцияларидан электр энергиясини харид қилувчи ягона операторга айланади. Етказиш тармоғи оператори электр энергиясини узатиш, йўқотишларни камайтириш ва энергия тизимини техник бошқариш учун жавобгар бўлади.

2023 йилда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига муқобил равишда мамлакатимизнинг 14 та туман ва шаҳарларида электр энергиясининг хусусий чакана савдо корхоналари ташкил этилади.

Йиғилишда таъкидланганидек, энергетика тизимини модернизация қилиш, иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яқин йилларда 20 миллиард долларга яқин сармоя талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи ўрталарида Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ҳақида эълон қилган эди. Хусусий сармояларни жалб қилиш, электр энергияси ва газ истеъмоли бўйича «ижтимоий меъёрлар»ни жорий этиш кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан