Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергетика тизимида ўз вазифасига масъулият билан ёндошмаган корхоналар раҳбарларига ҳайфсан берилди
7.12.2022 21:03,  
111

Бугун Энергетика вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, прокуратура органлари ҳамда тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳозирги кунда энергия ресурслари таъминотидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, бу борада олиб борилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда махсус штаб ташкил этилганига қарамай, жойлардаги ҳудудий штабларнинг фаолияти талаб даражасида ташкил этилмаганлигига алоҳида урғу берилди.

Айрим масъул раҳбарларнинг долзарб муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишда ишларни тўғри ташкил қилмаётганлиги, бунинг натижасида тизимда кўплаб техник носозликлар содир бўлаётгани, энергия тежамкорлик масалаларида камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳамда электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этилмаётгани истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги қаттиқ танқид қилинди.

Шу ва бошқа камчиликларга йўл қўйганлиги учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исакулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” филиали директори Анвар Музапов ва “Тошшаҳарнур” ДУК директори Умидбек Ражабовга ҳайфсан берилди.

Йиғилишда ёқилғи-энергетика тармоғидаги муаммоларни бартараф этишда кўрилаётган чора-тадбирларни виждонан амалга ошириш ва бунинг натижасида истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш бош мезон эканлиги, бунда эса соҳада ижро интизоми масаласи ниҳоятда муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан