Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергетика вазирлиги: Афғонистонга бериладиган электр энергияси импорт қилинган маҳсулотнинг бир қисми
13.01.2021 16:23,  
115

Афғонистонда тинч ҳаётни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон ва Афғон ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро келишув имзоланган. Унга кўра томонларнинг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, ушбу келишувга асосан йиллик 2 миллиард 200 миллион киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродованинг маълум қилишича, мазкур келишув доирасида етказиб берилаётган электр энергияси ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш мақсадида, қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча импорт қилиниб, Афғонистонга унинг бир қисми экспорт қилинмоқда.

Марказий Осиё мамлакатларининг ягона энерготизими Афғонистон энерготизими билан фақатгина Ўзбекистон орқали боғланган, яъни ягона энерготизим мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақатгина Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин.

Ушбу мавзулар юзасидан турли интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги музокаралар айрим холларда нотўғри рақамлар ва фактларга асосланган бўлиб, ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаяпти, дейилади вазирлик баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан