Bloomberg Billionaires Index Aмериканинг 100 та энг бой одамини кузатган қарийб саккиз йил ичида уларнинг умумий бойлиги 1 триллион доллардан кўпроққа ошган. Ушбу маблағнинг ярмидан кўпи бор-йўғи 10 кишига тўғри келади: Жефф Безос, Илон Маск ва бошқалар, уларнинг асосий бойлик манбалари пандемия пайтида кескин кўтарилди.
Пандемия пайтида инвесторларни масофавий ишлашга ўтиш ва пандемия олиб келган бошқа ўзгаришлардан фойда кўриши мумкин бўлган ҳамма нарсага сармоя киритишга ҳаракат қилишди. Бу энг бойларнинг янада бойишига ёрдам берди.
2021 йил ноябридан бошлаб технологик компаниялар акциялар нархи пасайиб келди ва миллиардерларнинг бойлигини ўзлари билан бирга тортмоқда. Ноябр ойидан бери энг бой 100 нафар америкалик 622 миллиард доллар йўқотди, бу Bloomberg миллиардерлари индекси тарихидаги энг катта пасайишдир. Шундай бўлишига қарамасдан улар пандемиядан олдинги даврга нисбатан ҳали ҳам бойроқ ҳисобланади.