Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг фойдали нонушталар рўйхати эълон қилинди
11.06.2019 10:40,  
261

“Соғлом овқатланиш” миллий тадқиқот маркази энг фойдали нонушталар топ-3 рўйхатини тузди.

Топ-3да биринчи ўринни сули бўтқаси эгаллади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сули таркибида бета-глюкан моддаси жуда кўп. Бу узоқ вақт тўйинганлик ҳиссини ушлаб туришга ёрдам беради.

Таъкидланишича, сули бутқасини сувда, шакарсиз ва кам ишлов берилган ёрмадан тайёрлаш керак. Сулига ўсимлик ёғларини қўшишга рухсат берилади.

Экспертлар турли ёрмалардан тайёрланган ёки улар аралашмасидан бутқалар пишириш тавсия қилади. Шу ўринда манний ва буғдой ёрмаси чиқариб ташлаш яхшироқ, уларда гликемик индекс жуда юқори бўлади. Шунингдек, нонуштага пакетга солинган тайёр бўтқалар тўғри келмайди.

Рейтингнинг иккинчи ўринда мевали салатлар жой олди. Олимларнинг фикрига кўра, мевалар керакли вазнни сақлаш ва организмни зарур витаминлар билан таъминлашга ёрдам беради.

Нонуштага энг яхшиси нок ва олма истеъмол қилиш керак, эрталабдан узум, банан ва қовун ейишни маслаҳат бермайди.  

Оқсил моддасига бой бўлган нонушталар ҳам организмга фойдали ҳисобланади. Хусусан, олимлар эрталаб тухум ва балиқдан тайёрланган таомларни маслаҳат беради. Таомга дуккакли маҳсулотларни ҳам қўшиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан