Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг нуфузли паспортлар рейтинги эълон қилинди
11.12.2022 11:32,  
138

Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси саёҳатчилар учун кўпроқ имкониятлар очадиган паспортлар рейтингини тузди.

Рейтинг паспорт эгаси визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган ва етиб келганида виза олиши мумкин бўлган давлатлар сонига асосланади. 

Рейтинг етакчиси Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) паспорти бўлди, унинг соҳиби 121 давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин. Яна 59 та давлатда кириб келгач виза олиши мумкин. Олдиндан виза олиш атиги 18 та давлатда талаб қилинади холос. 

Иккинчи ўриндан Германия, Швеция, Финляндия, Испания, Люксембург, Франсия, Италия, Нидерландия, Aвстрия, Швейцария ва Жанубий Корея паспортлари жой олган. Уларнинг эгалари фақат 25 та давлатга бориш учун олдиндан виза олиши зарурлар.

Учинчи ўринда Дания, Белгия, Португалия, Норвегия, Полша, Ирландия, AҚШ ва Янги Зеландия турибди. Бу давлатларнинг паспортлари билан 26 та давлатга виза талаб қилинади холос. 

Эстония бу рейтингда 6-ўринни эгаллади. Эстония паспорти билан 120 та давлатга визасиз ташриф буюриш мумкин. 49 та давлатда етиб келганда виза талаб қилинади ва 29 та давлатга ташриф буюриш учун олдиндан визага мурожаат қилиш керак.  

Россия рейтингда 38 ўринни эгаллади: Россия Федерацияси фуқаролари 78 та давлатга визасиз саёҳат қила олади. 75 та давлатга эса ташрифдан олдин виза учун ҳаракат қилишади. Туркия ҳам худди шундай ўринда  - 73 та давлатга визасиз, 50 та давлатга етиб борганидан сўнг, 75 та давлатга олдиндан визага мурожаат қилиш зарур бўлади. 

Рейтингнинг энг охирида Aфғонистон паспорти турибди, бу ҳужжат билан атиги 5 давлатга визасиз киришга рухсат берилади.

Ўзбекистон 69 ўринни эгаллаб, паспортимиз билан 26 та давлатга визасиз, 44 та давлатга етиб борганимиздан кейин, 126 та давлатга ташриф олдидан виза тайёрлашимиз керак. 

Қўшни давлатлардан Қирғизистон ҳам рейтингда 69 ўринни эгаллади. Бу давлат фуқаролари визасиз 27 та давлатга бора олади. 45 та давлатга етиб боргандан сўнг, 26 та давлатга эса ташрифдан олдин виза олиш ҳақида бош қотиради.

Тожикистон паспорти эса 72 ўриндан жой олди. Визасиз 26 та давлатга, 43 та давлатга етиб боргандан кейин, 129 та давлатга ташриф олдидан виза тайёрланади. 

Қозоғистон 56 ўринни эгаллади. Яъни, бу давлат паспорти билан 38 та давлатга визасиз, 50 та давлатга етиб боргандан сўнг, 110 та давлатга ташриф олдидан визага мурожаат қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан