Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг хавфли атом станцияларига эга бўлган давлатлар
3.04.2017 11:12,  
70

Oil Price нашри атом электр станциялари цунами туфайли хавфга мойил бўлган мамлакатлар рўйхатини тузди. Маълумотларга кўра, дунёда юқори риск ҳудудларида жойлашган 23 та атом электр станциялари ва 74 та реактор мавжуд. Бу ҳақда Vestifinance.ru хабар бермоқда.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Хитой жой олди. У ерда айни пайтда 21 та энергия блоки мавжуд, яна 27 тасини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Олтита атом реакторларига эга бўлган Тайвань ҳам Япония каби тез-тез содир бўлиб турувчи цунами ва зилзилалар туфайли юқори хавф остидаги давлат ҳисобланади.

Японияда эса 7 та АЭС ва 19 та реактор жойлашган. Яна 48 та реактор айни пайтда қайта ишга туширилиш жараёнида турибди.

Жанубий Корея ҳам атом электр станциялари юқори хавф остида бўлган мамлакатлар рўйхатига кирди. У ерда 23 та реактор фаолият юритади.

Дунёдаги энг йирик атом энергияси ишлаб чиқарувчиси — АҚШдаги хавф даражаси ҳам ўта юқоридир. Мамлакатда 100 га яқин реактор ишлайди, яна 5 таси қурилмоқда.

Ҳудудидаги реакторлардан фақат биттаси цунами хавфи остида бўлишига қарамай, Покистон ҳам ушбу рўйхатга киритилди. Мамлакатдаги ядро дастурининг умумий қуввати атиги 725 МВтни ташкил этади, бироқ ҳукумат ушбу кўрсаткични ўн баравар оширмоқчи.

Ҳиндистонда эса цунамидан зарар кўриши мумкин бўлган иккита реактор аниқланди, бундан ташқари, еттита АЭСдан учтаси соҳил бўйида жойлашган.

Рўйхатга киритилган сўнгги давлат Эрон бўлди. Айни пайтда у ерда фақат битта атом реактори фаолият кўрсатади, иккинчиси эса қурилиш жараёнида турибди. Мамлакатда тез-тез содир бўладиган зилзилалар уларни хавф остига қўяди.

Таъкидлаш жоиз, атом энергетикаси айни пайтда қийин замонларни бошдан кечирмоқда, 2011 йилда цунами туфайли Фукусимадаги ядро реактори вайрон бўлгач, кўплаб давлатлар атом энергетикаси истиқболига бошқача қарай бошлади. Цунами кучли зилзилани келтириб чиқарди, натижада 16 минг киши ҳалок бўлди. Бироқ тезда табиий офатга реакторларнинг совиб кетгани сабаб бўлгани юзага чиқди.

Шундан сўнг Японияда барча реакторлар иши тўлиқ тўхтатилди. Асосий атом энергияси истеъмолчиси бўлган Германия 17 та реакторларидан 8 тасини ёпиб ташлади. Европанинг бошқа давлатлари ҳам ўз ядро дастурларини кейинга қолдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан