Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энтони Блинкен: «АҚШ маъмурияти Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда»
29.04.2022 08:47,  
55

АҚШ маъмурияти Украинадаги воқеалардан келиб чиқиб, Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, 27 апрель куни шундай баёнот берди.

«Биз буни кўриб чиқяпмиз. Адвокатлар буни ўрганмоқда», деган у АҚШ Сенатининг маблағлар бўйича қўмитасидаги тингловда Россия Федерациясини ушбу рўйхатга киритиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Блинкен Россия Украинада уруш бошлаб, мамлакат аҳолисини ваҳимага солаётганини айтди.

Россия Суриядан кейин Украинада ҳам ҳалокатга сабаб бўлаётганини ифода этган республикачи сенатор Линдси Граҳам, маъмуриятнинг бу борадаги ҳар қандай қадамини бутун Сенат тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва Россиянинг терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар қаторига қўшилиши кераклигини билдирди.

Бошқа томондан, Блинкен, Адлия вазирлиги музлатилган Россия маблағларини мусодара қилиш мумкинми ёки йўқлигини текшираётганини айтди, аммо унинг тафсилотларига тўхталмади.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, яқин ҳафталарда Москва маъмуриятига қарши янги санкциялар жорий этилишини, Россия Украинада бир қадам орқага қайтмаса, санкциялар тўлқини давом этишини қайд этди.

Ҳозирда Эрон, Шимолий Корея, Куба ва Сурия АҚШда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритилган.

Рўйхат АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилади. Америка маъмурияти рўйхатдагиларга нисбатан санкциялар қўллаш нуқтаи назаридан кенг ваколатларга эга. АҚШ Ғазначилик департаменти ушбу юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, рўйхатдаги мамлакатлар билан савдо қилувчи давлатларга қарши чоралар кўриши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан