ЕОИИ 2025 йилдан ягона роуминг, валюта ва нефт бозорига ўтишни режалштиряпти  

ЕОИИ 2025 йилдан ягона роуминг, валюта ва нефт бозорига ўтишни режалштиряпти  

Евросиё иқтисодий иттифоқининг яқин тўрт йилдаги асосий вазифаси - истиснолар ва чекловларсиз умумий бозорлар яратиш. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕОИИ) бошқаруви раиси Михаил Мясникович РБКга берган интервюсида айтиб ўтди.

“Қанақадир дастурларнинг, декларацияларнинг учрашувларнинг вақти аллақачон ўтиб бўлди. Энди амалий ҳаракатлар қилиш талаб этилади ва биз ҳозир ишлаб чиқаётган 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишлар айнан тўғридан-тўғри ҳаракат қилиш учун максимал меъёрлар бўлишини таъминлашга йўналтирилган", - деди у. Кенгаш бошқаарувига келишидан олдин у Беларуснинг собиқ бош вазири ва президент маъмурияти раҳбари лавозимларида ишлаган.

Евросиё иқтисодий ҳамжамияти ҳайъати раҳбарининг сўзларига кўра, ягона молия бозорини яратиш ҳозирча яхши ишланмаган. “Бугун айтишимиз мумкинки, молия бозори жуда кам ривожланган. Ҳа, бу нозик мавзу, бу жуда муҳим мавзу. Баъзан улар баъзи бир эмиссия марказлари ёки ягона валюта ҳақида гаплашишади, бу эса интеграциялашув жараёнларини секинлаштиради”.

Ягона энергетика бозорларини яратиш имкониятини баҳолаб, Мясникович барибир бунга эришишига ишонч билдирди. Унинг фикрига кўра, электр энергиясининг умумий бозорини яратишда тариф сиёсати билан боғлиқ барча муаммоларни ҳисобга олиш керак. “Агар бу камситадиган (дискриминация қиладиган) бўлмаса, унда ҳаммаси яхши бўлади. Ягона Европа энергия тизими мавжуд ва у ишлайди, гарчи Германияда бошқа энергия манбалари ва харажатлари ҳамда Грецияда бошқача бўлса ҳам. Биз нархлар тенг даражада бўлишини таъминлаш учун келишимиз керак ”, - дея тушунтирди Мясникович. Унинг сўзларига кўра, 2025 йил барча керакли қарорларни қабул қилиш учун етарлича вақтдир.

2014 йилда имзоланган Евросиё иқтисодий иттифоқини тузиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, нефт ва нефт маҳсулотларининг умумий бозорларини шакллантириш 2025 йил 1 январдан кечиктирмай амалга оширилиши керак. Худди шу даврда умумий молия бозорини яратиш режалаштирилган.

Мясниковичнинг сўзларига кўра, ЕОИИ ҳудудида роуминг хизматини бекор қилиш учун платформа Беларус-Россия муносабатлари доирасида имзоланган ҳужжатга асосланган. Ушбу ёндашувлар бутун Евросиё иқтисодий иттифоқига татбиқ этилиши мумкин. "Яқин келажакда биз ушбу мавзуни кўриб чиқамиз ва кенгаш йиғилишида иш режасини тасдиқлаймиз", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу иттифоққа кузатувчи мақомида киришни режалаштирган.