Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕОИИга аъзолик натижасида саноатимиз 2 миллиард доллар йўқотади – “Адолат” СДП
3.04.2020 10:20,  
514

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласига бағишланган йиғилиши видеоконференция тарзида бўлиб ўтди.

“Адолат” СДП матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда онлайн тарзда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, Инвестиция ва ташқи савдо ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари масъул вакиллари иштирок этишди.

“Адолат” СДП фракцияси томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ қуйидаги йўналишларда таҳлиллар олиб бормоқда:

  • ЕОИИга аъзо бўлиш мамлакат учун нима манфаат бериши ёки қандай салбий оқибатларга олиб келиши;
  • қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги миллий иқтисодиётимиз ривожланишининг устувор йўналишларини иттифоқ билан муносабатлардаги кесишмалари;
  • ЕОИИ билан ҳамкорликнинг Ўзбекистонинг бошқа халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлигига таъсири.

Йиғилишда “Адолат” СДП фракцияси депутатлари ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодига нима беришига эътибор қаратишди.

ЕОИИга аъзо бўлиш тарафдорлари тақдим қилган чалғитувчи рақамлардан эҳтиёт бўлиш керак – Олий Мажлис депутати

Биринчидан, аъзолик ЕОИИ давлатларидаги мигрантлар масаласида айрим ижобий натижаларни келтириб чиқаради (2,5 миллиондан ортиқ фуқароларимиз мигрант сифатида меҳнат қилишмоқда). Улар ишлаш ва яшаш ҳужжати билан боғлиқ турли тўловлар учун чет давлатлар ҳисобига миллиардлаб доллар атрофида маблағ сарфламоқда. Аъзоликдан сўнг фуқароларимиз ушбу давлатларда патент олмасдан ишлаш имкониятига эга бўладилар ва пул жўнатмалари ҳозирги 4-5 млрддан 7-8 млрд АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Иккинчидан, аъзо давлатлар билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик яхши натижа беради, чунки улар газ қазиб олиш ва уни қайта ишлашда дунёда етакчи ҳисобланади.

Учинчидан, туризм соҳасида ҳам катта имкониятлар очилади. Халқаро юк ҳамда пассажир ташувлари соддалаштирилади.

Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ортади. Катта бозорга чиқиш ва ўзининг маҳсулотларини экспорт қилиш орқали айрим тадбиркорларимиз фаолияти янада кенгаяди.

Депутатлар аъзолик қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашди.

Биринчидан, ЕОИИга аъзо бўлиш натижасида мамлакатимиз саноати (автомобилсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа) 2 млрд. АҚШ доллари атрофида йўқотишга учрайди.

Иккинчидан, ЕОИИ давлатлари ташқи савдо сиёсатини етарлича мустақил мувофиқлаштириш имкониятига эга эмас.

Учинчидан, депутатлар томонидан Евросиё иқтисодий иттифоқи олдиндан белгиланган қоидалар орқали бошқариладиган ва низолар келишилган қоидаларга кўра ҳал эта оладиган ташкилотга ҳали айланиб улгурмаганлиги танқидий баҳоланди (таҳлилларга кўра, давлатларнинг муҳим манфаатлари тўқнаш келганда иттифоқ қоидаларини бир томонлама бузилиши кузатилмоқда).

Тўртинчидан, ЕОИИнинг энг асосий аъзоси (Иттифоқ иқтисодий потенциалининг салкам 85 % ташкил этувчи) Россия ҳозирги кунда халқаро санкциялар ва босим остида. Бу унинг иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, охирги 2 йилда рубл бир неча баравар қадрсизланган. Ушбу мамлакат билан битта Иттифоқ доирасида ҳамкорликка киришиш келгусида бизнинг иқтисодиётимизга салбий таъсири мавжуд. 

Фракция йиғилишида депутатлар ЕОИИга Ўзбекистонни аъзо бўлиб кириши натижасида вужудга келувчи оқибатларнинг дастлабки сарҳисобига таянган ҳолда ҳозирча фақат кузатувчи давлат сифатида киришини маъқуллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан