Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош  этилди
25.10.2022 14:31,  
58

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. ва Кадастлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х. “У.Ю.” агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 29 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Улуғнор тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши ҳисобчиси Д.Ш. фуқаро Ш.нинг опаси М.нинг номига ташқил қилинган “Ёшлар боғи” ҳудудидан 3,5 гектар ер майдонини деҳқончилик қилиш учун ажратиб бериш эвазига 4 млн сўм пулини олиб, кейинчалик ушбу ер майдонини онлайн-аукцион орқали ютиб олиб бериш ва кадастр хужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан