Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер муносабатларида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари бекор қилинмоқда
20.04.2022 20:06,  
127

Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, дея хабар беради депутат Расул Кушербаев ўзининг телергам канали орқали.

Унга кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинмоқда. 

Шунингдек, ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаби ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Депутат ер муносабатларида ҳокимликлар ва бошқа давлат органларининг аралашувини чеклаб, очиқ, инсон омилидан ҳоли тизимнинг ташкил этилиши ушбу соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг йўқ бўлишига олиб келади, дея ўз фикрини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан