Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгиланади - қонун лойиҳаси
18.08.2020 17:22,  
209

“Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий суд томонидан Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 6-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Қонун лойиҳасига ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича уларнинг ваколатларини чеклаш, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш ва шу кабиларни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш таклиф этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан