Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўған: Арманлар масаласидан бизни шантаж қилишда фойдаланишмоқда
5.06.2016 16:31,  
7

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған арман масаласи бошқа давлатлар томонидан Анқарага босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланилаётганини айтди. Эрдўғаннинг бу сўзларини Anadolu агентлиги келтириб ўтди деб хабар беради кун нашри.

"Бутун дунёда арман масаласи Туркияни шантаж қилишнинг осон йўли ёки ҳаттоки тўқмоқ сифатида қабул қилина бошланди", деб айтди Туркия етакчиси.

Эрдўған Германия парламенти томонидан 1915 йилда арманларга қарши жиноятларнинг геноцид деб тан олиниши ҳақидаги резолюциянинг маъқулланишига изоҳ бериб, бу қарор арман халқини ҳимоя қилиш билан ҳеч қандай умумийликка эга эмаслигини айтди. "Арманлар бир баҳона ва буни барчамиз яхши биламиз. Умид қиламанки, арманлар охир-оқибат бу ҳақиқатни тушунишади ва ўзларидан фойдаланишга имкон беришмайди", деб қўшимча қилди Эрдўған.

2 июнда Германия парламенти 1915 йилда Усмон империясида арманларга қарши жиноятларни геноцид деб тан олувчи резолюцияни маъқуллади. Туркия бу қарорга кескин муносабат билдирди.

Арманлар геноциди Усмон империяси ҳудудида Биринчи жаҳон уруши вақтида ва ундан кейин арманларнинг тизимли йўқ қилиниши бўлиб, турли маълумотларга кўра, турк ҳукуматининг бу ҳаракатлари натижасида 800 мингдан 1,5 млн гача арманлар ҳалок бўлган.

Туркия геноцид ҳолатини инкор қилади. Анқаранинг расмий позициясига кўра, арманларни кўчиришдаги қурбонлар қасддан бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан