Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўған Су-24 учувчиси оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
27.06.2016 18:42,  
7

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия самолёти Су-24 уриб туширилгани учун учувчининг оила аъзоларига узр сўраб Россия президенти Владимир Путинга мактуб ёзган. Бу ҳақда "CNN" хабар бермоқда.

Рус матбуоти Россия президентнинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песковдан иқтибос келтиришича Эрдўған мактубда «узр» сўзини ишлатган.

Россия раҳбарига йўлланган мактубда Туркия раҳбари Анқаранинг Россия билан муносабатларни барбод қилишни истамаслиги ҳақида ҳам ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрида Туркия  ҳудудида Россия Ҳарбий-коинот кучларининг Су-24 русумли бомбардимончи самолёти туркияликлар томонидан уриб туширилганди. Россия эса  самолёт фақат Сурия ҳудудида бўлганини таъкидлади.

Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан