Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон 2 апрелгача АҚШда ядро хавфсизлиги саммитида қатнашади. У Париж, Истамбул, Анқара ва Брюсселдаги портлашлар ҳамда минтақавий масалалар бўйича фикр алмашишни режалаштирган. Барак Обама билан шахсан учрашуви бўлиб ўтишига доир бирор хабар йўқ.
АҚШ маъмуриятининг хабарларига кўра, Эрдўғоннинг Туркия молиялаштирган масжид очилишида бирга иштирок этиш таклифини Барак Обама рад этган. Эрдўғон маъмурияти учрашув рад этилгани ҳақида хабарни олмаганини билдирди.
Туркия нашрлари ёзишига кўра, Эрдўғон ташриф давомида “Карнеги жамғармаси”да чиқиши кутилмоқда.
Мэриленд штатида Туркия президенти масжид очилиш маросимида қатнашади. Масжид 700 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Масжид қурилиши Туркия томонидан молиялаштирилган.