Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон: Туркия ўз йўлидан бормоқда, Европа ҳам ўз йўлидан қолмасин
7.05.2016 17:38,  
11

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон визасиз тартиб жорий этилиши учун Анқара Европа Иттифоқи талаб қилаётганидек, террорчиликка қарши кураш қонунчилигига ўзгартириш киритмаслиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар қилади Франс Пресс агентлиги.

Эрдўғон Европа "ҳиммат" юзасидан Туркия учун визани бекор қилгани йўқ "Европа Иттифоқи биздан террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишимизни сўради. Кечирасиз, лекин биз ўз йўлимиз билан бормоқдамиз, сиз эса – ўз йўлингиздан боринг”, — деди Эрдўғон сўзлаган нутқда.

Эслатиб ўтамиз, Европага виза бекор қилиниши учун ЕИ Туркияга 5 та шарт қўйган.

Террорчиликка қарши кураш қонунчилигининг қайта кўриб чиқилиши, ана шу шартлардан бири эди.

Еврокомиссия 4 майдан бошлаб, Туркия фуқаролари учун чекловларни бекор қилиш таклифини киритган. Бунинг учун, июнь ойи охирига қадар Туркия мамлакатда коррупциянинг олдини олиши, Европол билан тезкор равишда битим тузиш музокараларини ўтказиши, ЕИ таркибига кирувчи барча мамлакатлар билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиши, шунингдек, маълумотлар ҳимояси бўйича қоидаларни ЕИ стандартларига мувофиқлаштириши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан