Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдоған Идлиб масаласида миллий хавфсизлик йиғилишини ўтказди
29.02.2020 10:53,  
295

Туркия Республикаси Президент Девони Коммуникациялар Департаменти раҳбари Фаҳреттин Алтун Твиттер ҳисобида Идлибда Туркия қўшинларига  берилган ҳаво зарбалари ортидан Президент Ражаб Таййиб Эрдўған бошчилигида миллий хавфсизлик йиғилиши ўтказилганини хабар қилди.

Шунингдек, Туркия ҳукумати ушбу зарбалар оқибатида йўқотишлар ва юз минглаб сурияликларнинг ўлдирилишига жавобгар бўлган Асад режимига жавоб зарбалар қайтарганини ва ушбу жараённинг давом этиши ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, режим позициялари ҳам ҳаводан, ҳам қуруқликдан нишонга олинган.

Мавзуга доир: Идлибда Суриянинг ҳаво ҳужуми натижасида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди (видео)

“Ўтмишда бўлиб ўтган Руанда ва Босниядаги каби қирғинларни Идлибда ҳам содир бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Аскарларимизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қилмишларига яраша бадал тўламагунча Суриядаги ҳарбий фаолиятларимиз давом этади. Туркия ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширмоқда ва Идлибдаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш бўйича оператсияларида халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳаракат қилмоқда”, деб қўшимча қилди Алтун.

“Халқаро ҳамжамият тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва учиш тақиқланган ҳудудни яратиш учун чоралар кўриши керак. Россия ва Эрон Идлибдаги зўравонлик ва ҳужумларини камайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажармасалар, уларга бўлган барча ишонч йўқолади. Туркия Сурияда ўз-ўзини ҳимоя қилишда террорчиларга қарши курашмоқда, Остона ва Сочи келишувларида берган ваъдаларини бажариб, қочқинларга ёрдам бермоқда. Бизни ўз мажбуриятларимиздан ва тузган битимларимиздан қайтади, деб ўйлайдиганлар янглишадилар”, дейди Фаҳреттин Алтун.

Мавзуга доир: Туркия қуролли кучлари 22 транспорт воситасидан иборат ҳарбий карвонини Идлибга жўнатди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан