Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдоған Макронни мусулмонларга қарши "очиқ провокация" да айблади
8.10.2020 11:44,  
1494

Ғарб давлатлари Иккинчи Жаҳон урушидан тегишли сабоқ олмадилар. Бугунги кунда ушбу мамлакатларда ксенофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон айтиб ўтди, деб ёзади Анадолу.

Унга кўра, Ғарбда этник ва диний асосларда нафрат намойишлари тўпланиб қолган муаммоларни яшириш учун фойдаланилмоқда.

"Мусулмонларга қарши ҳужумлар ўзларининг муваффақиятсизликларидан эътиборни чалғитмоқчи бўлган Европа сиёсатчиларининг қўлида популизмнинг асосий воситаларидан бирига айланди", - деди Эрдўған Анқарада.

Туркия етакчиси, мисол тариқасида яқинда Франция президенти Эммануел Макроннинг мусулмонлар ва исломга оид баёнотларига эътибор қаратди.

"Франция президенти "ислом сепаратизм" атамасига йўл қўйиб, Исломни "тартибга солиш" нияти борлигини айтди. Бу очиқча провокация. Макрон радикализмга қарши курашишга умуман интилмайди, фақат жамоатчилик фикрини ўзининг муваффақиятсизликларидан чалғитишга, тоталитар тузум асосларини яратишга ҳаракат қилади", - деди Эрдоған.

Туркия Президенти Макронни ўзи ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган мавзулардаги баёнотларида эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади.

 

 

Макрон Ислом дини «инқирозга учрагани» ва бу мусулмонларнинг тескари реакциясини келтириб чиқараётганини айтди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан