Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўған: Туркия Саудия Арабистони билан муносабатларнинг янги даврини очмоқда
30.04.2022 08:44,  
96

Қирол Салмоннинг таклифига биноан Ар-Риёдда бўлган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқда шундай изоҳ қолдирди: «Биз Саудия Арабистони билан соғлиқни сақлаш, энергия, озиқ-овқат каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш умумий манфаатларга мос деб ҳисоблаймиз».

«Тарихий, маданий ва инсоний ришталар боғлаб турган икки қардош давлат сифатида мамлакатларимиз ўртасидаги барча турдаги сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали янги даврни бошлашга интиламиз», — дейилади Туркия президенти мактубида.

Президент Эрдўған Саудия Арабистони ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик даражасига тўхталар экан, «Саудия Арабистони билан соғлиқни сақлаш, энергия, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги технологияси, мудофаа саноати ва молия каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш умумий манфаатимиз борлигига ишонамиз. Биз «қайта тикланадиган ва тоза энергия технологиялари соҳасида кучли салоҳиятга эгамиз. Кўрфаз минтақасидаги биродарларимизнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига ўзимизникидек аҳамият бераётганимизни ҳар сафар айтамиз».

Ҳар қандай террорга қарши эканимизни ва минтақамиздаги давлатлар билан террорга қарши курашда ҳамкорлик қилишга аҳамият беришимизни таъкидлаяпмиз. Муносабатларимизни ҳар тармоқда аввалгидан ҳам яхшироқ нуқталарга олиб келишимизга ишонаман. Роббимизнинг раҳмати, мағфирати ва раҳм-шафқати қалбларимизни ўраб олган муборак Рамазон ойидаги бу саёҳатимиз дўст ва қардош Саудия Арабистони билан янги давр эшикларини очади», дейилади Эрдоғон хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан