Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдоған Туркияда тиббий ниқоблар сотишни тақиқлаб қўйди
7.04.2020 16:09,  
952

Кеча, 6 апрел куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған коронавирусга қарши курашиш борасидаги янги чоралар ҳақида маълумот берди.

ТАСС нашрининг ТРТ каналига асосланиб хабар беришича, мамлакатда тиббий ниқобларни сотиш тақиқланган.

“Маҳаллий ҳукуматнинг электрон порталига ёки расмий сайтига сўров юборган фуқароларимиз учун тиббий ниқобларни бепул етказиб беришни бошладик. (Энди) ниқобларни сотиш тақиқланади”, — деган Эрдоған.

Шунингдек, Туркия президенти Истанбул яқинида коронавирусга чалинганлар учун иккита махсус касалхона қурилишини маълум қилди. Касалхоналар 45 кунда қуриб битирилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Туркияда коронавирусга қарши вакцина муваффақиятли тест қилингани айтилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан