Эрдўған халқига мурожаат қилиши ортидан Туркияда янги тақиқлар кучга кирди

Эрдўған халқига мурожаат қилиши ортидан Туркияда янги тақиқлар кучга кирди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 3 апрель куни коронавирус бўйича халқига мурожаат билан чиқди ва Туркия ҳудудида янги тақиқилар кучга кирганини эълон қилди.

Кучга кирган  янги тақиқлар ортидан Туркиянинг энг катта 30 шаҳрига кириш ва чиқишлар тақиқланди. Шу билан биргаликда 20 ёшдан кичикларнинг кўчага чиқиши ва аҳолининг бозорларда ниқобсиз юриши ҳам тақиқланди.

Эрдўған инсонлар бир биридан 3 қадам бўлган масофада турмаганларга ҳам жазо тайинланганлигини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Туркияда жами 20 921 нафар инсон коронавирусдан касалланди. Уларнинг 425 нафари вафот этди, 484 нафари эса соғайиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат қайд этилганди. 16 мартдан бошлаб мамлакатдаги барча таълим даргоҳлари беркитилган. Кейинчалик 65 ёшдан катталарнинг кўчага чиқиши таъқиқланган. Бироз вақт ўтиб эса Туркия барча мамлакатлар билан авиақатнов тўхтаган эди.