Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Эрдўғон Шуша декларациясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади
12.02.2022 20:25,  
144

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Туркия билан Озарбайжоннинг ҳарбий ҳамкорлигини назарда тутувчи Шуша декларациясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб ёзмоқда "Анадолу" агентлиги.

Аввалроқ Озарбайжон ва Туркия парламентлари Шуша декларациясини ратификация қилган эди.

"Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар Кенгаши делегациясини қабул қилди. Қабул чоғида президент Эрдўғон Туркия парламенти қабул қилган Шуша декларациясини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли президент фармонини имзолади. Фармон тез орада ҳукуматнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади ва кучга киради", - деб ёзмоқда агентлик.

Ўтган йилнинг 15 июнида Туркия ва Озарбайжон президентлари Режеп Таййип Эрдўғон билан Илҳом Алиев томонидан имзоланган Шуша декларациясида, икки мамлакатнинг учинчи бир давлатдан таҳдид ёки босқинчилик содир этилганда биргаликда ҳаракат қилиши қайд этилган. Шунингдек, декларацияда "томонлар икки қардош мамлакатнинг қуролли кучларини замонавий талабларга мувофиқ модернизация қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни биргаликда амалга ошириши" ҳақидаги ҳам банд кўрсатилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан