Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқаргани бордим. Ҳомиладорлигимни айтсам ҳам, судрашди ва кўтариб автобусга тиқишди» – Олтинсой воқеалари
17.02.2020 11:52,  
2859

15 февраль, шанба куни, ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Видеода таъкидланишича, аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можаро Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги “Халқобод” маҳалласида содир бўлган. “Дарё” мухбири воқеа тафсилотларини билиш мақсадида Олтинсой туманида бўлди.

МАВЗУГА ДОИР: Олтинсойда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди (видео)

Маълум қилинишича, туман раҳбарлари 2020 йил 8 февраль куни ноқонуний уй-жой қуриб олган хонадон вакиллари ёнига келиб, уйни бир кунда бўшатишлари лозимлигини таъкидлаган. Ва 9 февраль куни уй-жойлари бузилишини маълум қилган. Аммо уйни бузиш ҳаракатлари 14 февраль куни бошланган.

“14 февраль куни 5 та хонадонни бузиш учун жуда кўп ИИБ ходими келди, — дейди қишлоқ аҳли мухбир билан суҳбати давомида. — Ходимларнинг барчаси ҳам формада эмасди. Ўша куни аҳолига қўл кўтарганлар орасида фуқаро кийимидагилар ҳам бор эди. 3 нафар аёлнинг мазаси қочиб қолди. 1 кишини уриб бошини ёришгани учун Термиз шаҳридаги шифохонада даволаняпти”.

“Мени 10 метр жойгача судраб боришди, — дейди 53 ёшли Фотима Мирзаева. — Роса уришгач, ҳушимдан кетганман. Одамлар ҳимоя қилишган. Қўлларим ва оёқларим ишламаяпти. Келинимни ҳам судрашди. Ахир ўша ходимларнинг онаси тенги аёл бўлсам, менга шундай қилишгани инсофданми?”

МАВЗУГА ДОИР: ИИВ​ Олтинсой воқеасида Россияда ишлаб юрган фуқарони ҳам айблади

Олтинсойликлар Президент фармони бўлишига қарамай кадастр ҳужжати берилмаганини айтмоқда

Фотима Мирзаеванинг келини Заргул Холмуродова уни автобусга мажбурлаб чиқаришганини айтмоқда.

“Эрим ва қайнонамни судрашгач, уларни қутқариш учун мен ҳам уларнинг ёнига бордим, — дейди Заргул Холмуродова. — Мени ҳам судраб кетишди. Ҳомиладор эканлигимни айтишимга қарамасдан, кўтариб автобусга тиқишди. Автобусда ёш болалар ҳам бор экан. Автобус юргач, йиғлаб аҳволимни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Шунда ярим йўлга етганда ташлаб кетишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан