Эркаклар ва аёллар учун "ҳалокатли" ёш аниқланди

Эркаклар ва аёллар учун

Америка ва Финландия олимлари аёллар ва эркаклар учун юрак-қон томир касалликлари туфайли ўлим хавфи ошадиган ёш қайси эканини маълум қилишди. Бу ҳақда Ғарб ОАВларига таяниб, Мир телеканали хабар бермоқда.

Техас соғлиқни сақлаш марказининг мутахассислари Хелсинки марказий касалхонаси ходимлари билан биргаликда бир неча юз кишининг тиббий маълумотларини таҳлил қилиб, ушбу мавзу бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Маълум бўлишича, аёлларда хавфли ёш 30 ёшдан кейин бошланади. Шундай қилиб, кўплаб аёлларда шу ёшдан бошлаб юрак хуружи ва қон томир касалликлари хавфи ортади. Эркакларда эса хавфли ёш 40 дан кейин.

Юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун шифокорлар тўғри овқатланиш, жисмоний машқлар ва ёмон одатлардан халос бўлишни маслаҳат беришади.