Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон-АҚШ тўқнашуви: суратларга кўчган қисқа шарҳ
1.06.2019 09:09,  
111

2018 йилнинг 5 ноябр  санасида АҚШнинг Эронга нисбатан янги иқтисодий жазо чоралари кучга кирди. Иқтисодий жазо чоралари Эроннинг банк ва нефт соҳасига зарба беришга қаратилган бўлиб, бу Эрон иқтисодиётини фалаж аҳволга солиши мумкин. Иқтисодий жазо чоралари расмий Вашингтоннинг Эрон билан келишилган ядро борасидаги битимидан чиқиши ортидан юз берди. Ядро дастури борасидаги ҳужжат дунё хавфсизлиги борасидаги энг асосий халқаро ҳужжат ҳисобланиб келинаётган эди.

  Фото: Getty Images/AFP

 

2018 йилнинг 8 майида АҚШ президенти Доналд Трамп 2015 йилда АҚШ, Эрон, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франсия ва Германия ўртасида имзоланган Ўзаро Ҳамкорлик Фаолияти режаси шартномасидан чиқишини эълон қилди. Шартномага мувофиқ иқтисодий жазо чораларини бекор қилиниши эвазига Эрон ҳукумати ядро борасидаги дастурларини чеклаши келишиб олинган эди.

Фото: Picture-alliance

 

Халқаро атом энергетикаси ташкилоти (МАГАТE)нинг йил чораги ҳисоботига кўра, 2018 йилнинг ноябр ойигача Эрон келишув шартларига амал қилиб келаётган эди. Расмий Теҳроннинг бойитилган уран захиралари ҳамда уни ишлаб чиқариш имконияти  келишувда белгиланган нормадан анча паст даражада эди. Эрон атом объектларида олиб борилган текширувлар АҚШнинг янги иқтисодий чоралар пакетини эълон қилишидан бир кун аввал ўз ниҳоясига етган эди.

Қандай иқтисодий жазо чоралари жорий этилди?

Фото: Reuters

 

Ўзаро Ҳамкорлик ҳаракати режаси битимидан бир томонлама чиқишидан сўнг Доналд Трамп аввалроқ амалда бўлган, аммо 2015 йилда бекор қилинган иқтисодий жазо чораларини қайта тиклашини эълон қилди. Ноябр ойида АҚШ ҳукумати Эрон нефти экспортига ва Эрон нефт қазувчи компаниялари билан бизнес ҳамкорлик қилишга таъқиқ жорий қилди. Янги иқтисодий жазо чораларидан ташқари Эрон молия ва банк соҳасини назарда тутувчи иқтисодий жазо чоралари ҳам амал қила бошлади.

Европа Иттифоқи АҚШнинг янги иқтисодий чораларидан таассуфда эканлигини билдирди

Фото: Picture-alliance images

 

 Европа Иттифоқи, Германия, Франция ва Буюк Британия АҚШнинг расмий Теҳронга нисбатан киритган янги иқтисодий жазо чораларидан афсусда эканлигини маълум қилди. “Биз АҚШнинг ядро битимидан чиқиши оқибатида Эронга нисбатан киритилаётган янги жазо чораларидан чуқур қайғудамиз,” – деб баёнот берди 2018 йилнинг 2 ноябрида Европа Иттифоқи расмийлари.

Эрон нефт савдоси билан шуғулланишда давом этади

Фото: Picture-alliance

 

АҚШнинг Эронга нисбатан иқтисодий жазо чораларининг иккинчи пакетини киритишига қарамасдан Эрон томони нефт савдосини давом эттиради. “Америка Эрон билан нефт олди сотдисини нолга туширмоқчи…. Бироқ биз санкцияларни бартараф қилиш учун нефт билан савдо қилаверамиз,” – деб баёнот берди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўзининг ноябр ойлари бошларида қилган ойнаи жаҳон чиқишида.

АҚШ санкциялари манзарасида расмий Теҳрон таҳдиди

Фото: Getty Images

 

Эрон уранни 20 фоиз бойитилган ҳолда ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Бу режа Халқаро Атом энергияси ташкилоти билан мувофиқлашитилганми ёки йўқлиги номаълум. Ўтган йилда расмий Теҳрон АҚШ санкцияларидан кўрилган зарар қоплаб берилмаса, бойитилган уранни ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттириши билан таҳдид қилди. “Битимнинг 36-моддаси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюцияси Эронни шартномадан чиқмаган ҳолда ядро дастури борасида қисқартирилган услубда ишлашга рухсат беради ,” – деб баёнот берди Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

Иқтисодий жазо чораларининг киритилиши Эронда норозилик уйғотди

Фото: Fars

 

 Эрондаги иқтисодий вазият ёмонлашиб бормоқда. АҚШ санкциялари оқибатидан қўрқиб қолган Европа банклари Эрон билан ишлашни маъқуллашмаяпти. Эронга ҳар қандай маҳсулотларни импорт қилиш ниҳоят даражада қийинлашган. Эронда дастлабки тиббий ёрдам учун керак бўладиган дори-дармон воситалари етишмаслиги кузатилмоқда ва уларнинг нархлари кескин қимматлаган. Узоқ вақт санкциялар босими остида қолаётган Эронда норозилик кайфияти кучайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан