Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон айрим ҳудудлардаги масжидларни қайта очишни режалаштирмоқда
27.04.2020 19:03,  
119

Эрон коронавирусдан бутунлай холи бўлган ҳудудларида масжидларни қайта очишни режалаштирмоқда.

Коронавируснинг Яқин Шарқдаги энг йирик ўчоғи бўлган Эронда вилоятлар коронавирус инфекцияси қайд этилиши ва ўлим ҳолатлари миқдорига қараб оқ, сариқ ҳамда қизил вилоятларга бўлинади. 

Карантин чоралари ҳам турли рангдаги ҳудудларда турлича кўрилади.

Эрон ССВ Ираж Ҳарирчининг сўзларига кўра, мамлакатдаги 116 та туман оқ рангдаги, 134 таси эса сариқ рангдаги минтақага киради.

Коронавирусдан ўлим даражаси кунига 100 кишидан паст бўлган 14 апрелдан бошлаб Эронда карантин қоидалари юмашатилди.

Мамлакатда бозорлар, дўконлар ҳамда боғлар очила бошлади.

Ҳозирда форс ўлкасида 90,481 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Охирги 24 соат ичида 60 нафар бемор вафот этиб, жами ўлимлар сони 5710 тага етди. 

Ҳозирда ҳукумат аҳоли саломатлиги ҳамда миллий иқтисодиётни тиклаш ўртасидаги олтин оралиқни топа олиши керак.

Карантин чоралари юмшатилганига қарамай, мактаблар ҳамда университетлар ҳамон ёпиқ. Маданий, диний ҳамда спорт тадбирлари ўтказилиши тақиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан