Эрон инқилоб гвардияси армияси Форс кўрфазида контрабанда ёнилғи олиб кетаётгани айтилган танкерни қўлга олди ва 8 нафар хорижлик фуқаронинг қўлга олинганини маълум қилди.
Эрон давлат телевидениеси маълумотига кўра, Инқилобий қўриқчилар армияси денгиз флоти мавзу ҳақида ёзма баёнот берди.
Баёнотда, Форс кўрфазининг шимолида 200 минг литр ноқонуний ёқилғи олиб кетаётган хориж байроқли танкернинг қўлга олингани ва танкердаги 8 кишининг қўлга олингани маълум қилинди.
Танкернинг қайси давлат байроғини олиб юргани маълум қилинмади, у Бушеҳр портига олиб кетилгани қайд этилган.