Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон ҳарбийлари ўз кемасини чўктириб юборди — Тасним
11.05.2020 16:57,  
835

Эроннинг Jamaran ҳарбий-денгиз флот фригати машқлар пайтида ўз кемасига ўқ узди. Бу ҳақда маҳаллий ярим расмий Tasnim ахборот агентлиги сиёсий бўлимининг директори Маҳди Бахтиёрий твиттер саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фожиа Уммон кўрфазида бўлган. Кемага қарши ракета Konarak ёрдамчи кемасига зарба берган.

Ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар жароҳат олди, улардан камида иккитаси вафот этди. Маълум қилинишича, Konarak воқеа натижасида чўкиб кетган.

Ҳозирча ушбу маълумотлар Эрон ҳарбий кучлари томонидан расман тасдиқлангани йўқ. 

Jamaran - Moudge синфининг етакчи фригат бўлиб, 2010 йилда ишга туширилган ва Эрон ҳарбий флотидаги энг замонавий ларк кемалардан бири ҳисобланади. Хитойда ишлаб чиқарилган кемага қарши ракеталар, торпедалар ва бир нечта автоматлар билан қуролланган. Экипажи 140 кишидан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан