Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг яна бир генерали ўлдирилди
7.03.2020 16:32,  
2689

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори мартабали аъзоси Фарҳод Дабириан жума куни Сурияда ўлдирилган. Бу ҳақда маҳаллий Фарс агентлигига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Нашр ўз хабарида ўлим тафсилотларига батафсил тўхталмаган.

Фарс агентлигига кўра, Дабириан Дамашқ (Сурия) жанубидаги шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳи “Сайида Зайнаб мақбараси” қўриқчиси ҳамда Муҳофизлар корпусининг Палмира (Сурия марказидаги қадимий шаҳар)даги кучлари раҳбари бўлган.

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳамда улар қўллаб-қувватлайдиган Покистон, Афғонистон, Ливандаги прокси гуруҳлар тўққиз йилдан бери давом этиб келаётган фуқаролик урушида амалдаги президент Башар Асад режимига қарши курашади.

Reuters хабарига кўра, Муҳофизлар корпуси қўмондони “Сайида Зайнаб мақбараси” ҳудудида ўлдирилган.

Жорий йилнинг 3 январ куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Бағдод (Ироқ) аэропортига дронлар ёрдамида қилган ҳужуми натижасида Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний йўқ қилиниши  ортидан Яқин Шарқда янги зиддиятлар вужудга келган эди.

Мавзуга доир: Эрдўған ва Путин Сурия бўйича бир тўхтамга келди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан