Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон космик сунъий йўлдоши портлагани ҳақидаги хабарни инкор қилди
30.08.2019 19:52,  
14

Эрон Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Жавад Азари Жаҳромий мамлакат сунъий йўлдошининг муваффақиятсиз парвози ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Кутилмаганда бизнинг орбитага сунъий йўлдошни чиқаришдаги уринишларимиз муваффақиятсизлик билан якунлангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Аслида “Наҳид 1” сунъий йўлдоши соз ҳолатда ва синов майдончасида турибди”, - дея маълум қилган Жаҳромий Twitter'даги саҳифасида.

Вазир, шунингдек, журналистларни бунга ишонч ҳосил қилишлари учун полигонга ташриф буюришни таклиф қилган.

Аввалроқ Американинг NPR радиостанцияси сунъий йўлдошлардан олинган суратларга таяниб, Эрон ракетаси портлаб кетган бўлган ҳақида хабар тарқатганди. Уларнинг таъкидлашишича, ракета Эрон шимолидаги Семнан вилоятида жойлашган космик марказ майдончасида портлаб кетиб, муваффақиятсизликка учраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан