Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон разведка вазирлиги Европа иттифоқининг террорчилар рўйхатига киритилди
9.01.2019 15:26,  
8

Европа иттифоқи кенгаши террорчилик рўйхатига Эрон икки нафар фуқароси ва разведка ва хавфсизлик вазирлигини киритди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Кенгаш Эрон икки нафар жисмоний шахслари ва разведка ва хавфсизлик вазирлигини ЕИ террорчилар рўйхатига киритди”, - дейилган баёнотда.

Бу чоралар яқинда Европа ҳудудларига олди олинган ҳужумлар сабабли жорий этилди.

Бундан ташқари, кенгаш аввал рўйхатга киритилган шахс, гуруҳ ва тузилмаларни қайта кўриб чиқди. Энди рўйхатга 15 нафар жисмоний шахс, 21 та гуруҳ ва тузилма киритилди.

2018 йил ноябрда ЕИ ТИВ раҳбари Даниядаги можародан сўнг Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтиришга розилик билдирганди. Илгарироқ, мамлакатда Эрон махсус хизматларининг ноқонуний фаолияти ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг Дания Теҳрондан ўз элчисини чақириб олганди.

Дания разведка ва хавфсизлик хизмати раҳбари сўзларига кўра, Эрон махсус хизматлар Дания ҳудудларига ҳужумни режалаштиришган.

Теҳронда бу айбловлар рад этилди. Эрон ТИВига Дания элчиси чақирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан