Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Иража Харирчида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ILNA агентлиги хабар қилди.

Унинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби телевидениега берган интревьюсида Харирчининг 
коронавирус юқтириб олганини тасдиқлади.

Эрон расмийларига кўра, мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 95 кишини ташкил этмоқда. 15 киши мазкур вирус келтирган касаллик туфайли вафот этди.