Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчилар бўйича маълумот берилди
8.03.2020 18:26,  
850

Эроннинг Туркманистон билан чегарасидаги божхона постида қолаётган 11 нафар ўзбекистонлик президентга видеомурожаат билан чиқишган эди.

Видеомурожаатда ватандошларимиз коронавирус туфайли чегараларнинг ёпилгани натижасида 23 февралдан буён «Лутфобод» постидаги терминалда қолиб кетишганини айтишган эди. 

7 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси бу маълумотни тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Туркманистон-Эрон чегараси ёпилиши сабабли жами 700га яқин ҳайдовчи, шу жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқароси «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган.

«Элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди.

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда», – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан