Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон ва Ўзбекистон молиявий амалиётларда миллий валюталардан фойдаланишни режалаштирмоқда
12.12.2019 19:08,  
206

Эрон Шимолий Африка ва Форс кўрфази давлатларидан Ўзбекистонга борувчи юкларни ташиш учун ўз ҳудудида халқаро транспорт йўлаги қуришга тайёр. Бу ҳақда Эрон Саноат, кон ва савдо вазири Ризо Раҳмоний баёнот берди.

Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ва Ризо Раҳмоний икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган. Эрон вазирининг қайд этишича, Шимол-Жануб транспорт йўлагининг қурилиши минтақавий савдо ривожига катта ҳисса қўшади. Раҳмонийнинг қўшимча қилишича, томонлар молиявий амалиётларда миллий валюталардан фойдаланишга ҳам келишиб олган.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон дунё уммонига чиқиш учун камида иккита давлат ҳудудидан ўтиши керак бўлган (double landlocked) жаҳондаги иккита давлатдан бири саналади. (Иккинчиси Европадаги Лихтенштейн давлати). Шунинг учун 1990 йиллар ўрталаридан буён, ҳали собиқ президент Ислом Каримов бошқаруви давридаёқ Ўзбекистон ҳукумати Туркманистон ва Эрон орқали Форс кўрфазига чиқадиган автомагистрал ёки темирйўл қуришга уриниб келади. Бу йўлда бир неча бор шартномалар имзоланган, аммо режалар ҳар сафар қандайдир сабабларга кўра амалга ошмай қолган. Бевосита Ўзбекистон жанубидан Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд уммонига чиқиш умиди эса бу минтақадаги нотинчлик ва хавфсизлик вазияти ёмонлиги боис ҳамон орзулигича қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан