Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон Хитой нефть бозорида Россия билан рақобатлашишга қарор қилди
4.07.2022 15:37,  
57

Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобатлашиш учун ўзининг арзон нефть нархини пасайтиради, деб ёзади Bloomberg. Иккала давлат учун Хитой Ғарб санкциялари остида мавжуд бўлган хом нефть учун кам сонли бозорлардан биридир.

Россиянинг Хитойга нефть экспорти май ойида юқори даражага етди, чунки мамлакат Саудия Арабистонини ортда қолдириб, Хитойнинг асосий хомашё етказиб берувчисига айланди. Шу фонда улар Эрон нефтини Россиянинг Уралс маркасидаги ёқилғи билан таққослаш учун баррелини Brent нефтидан қарийб 10 долларга арзонроққа сотишга қарор қилишди, деди трейдерлар нашрга.

Шу билан бирга, Эрон нефтининг Хитойга экспорти барқарорлигича қолмоқда, шу жумладан, коронавирус чекловлари юмшатилган бир вақтда ички талабнинг ўсиши туфайли. Бозор маълумотлари провайдери Кплер маълумотларига кўра, апрель ойида бир оз пасайишдан сўнг, Хитойнинг Эрондан импорти май ва июнь ойларида кунига 700 000 баррелдан ошди. Шунга қарамай, FGE консалтинг компанияси Россиянинг Уралс нефти яна Эрон нефтини сиқиб чиқарганини хабар қилмоқда.

«Хитой - Эрон ва Россия нефти рақобатлаша оладиган ягона жой ва бу Пекинга тўлиқ фойда келтиради», деди Vanda Insights таҳлилий фирмаси асосчиси Вандана Хари. Унинг қўшимча қилишича, икки давлат ўртасидаги Хитой бозорида ҳукмронлик қилиш учун рақобат доирасида нефть нархининг пасайиши Форс кўрфази мамлакатлари ёқилғи ишлаб чиқарувчилари учун фойдасиз.

Хитойнинг санкцияланган етказиб берувчилардан арзон нефть сотиб олишга тайёрлиги Ғарбий Африка таъминотчиларига, биринчи навбатда Ангола, Габон ва Конго Демократик Республикасига ҳам зарар етказмоқда, дейди Кплер компаниясининг нефть бўйича катта таҳлилчиси Жейн Хи. Ғарбий Африкадан Хитойга нефть етказиб бериш июнь ойида кунига ўртача 642 минг баррелни ташкил этди, бу 2013 йил ноябридан бери энг паст кўрсаткичдир, деди у.

Июнь ойи охирида Россия ОПEКнинг иккинчи йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Ироқни Осиё нефть бозоридан чиқариб юборишга киришгани ҳам маълум бўлди. Ироқ нефтининг асосий харидорлари Хитой ва Ҳиндистон эди, аммо ҳозирда улар Россиядан хом ашё етказиб беришни кўпайтирдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан