АҚШ Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгашидаги овоз бериш ҳуқуқидан жамғармадан Эрон коронавирус учун сўраган 5 млрд доллар ҳажмидаги кредитни рад этиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ҳукуматдаги юқори мартабали манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Америкаликлар Эрон ушбу кредитдан АҚШ санкциялари остига тушган иқтисодиётини тиклаш ёки Яқин Шарқдаги террор ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиши мумкинлигини даъво қилмоқда.
«Эрон ҳукумати инсонпарварлик ёрдамларини ўз чўнтагига уриш ёки террорчиларни молиялаштириш бўйича узоқ тарихга эга», - дейди нашрнинг Америка ҳукуматидаги манбаси.
Халқаро валюта жамғармаси Эрон $5 млрд кредит сўрагани ва сўров ҳозирда кўриб чиқилаётгани тасдиқлади.