Эронда коронавирусга чалинганлар сони 300 мингга етди

Эронда коронавирусга чалинганлар сони 300 мингга етди

Эронда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 300 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари маълум қилди. 

IRINN телеканалида чиқиш қилган вакил сўнгги 24 соат ичида 2621 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқлангани, 226 киши вафот этганини таъкидлади. 

Расмийлар мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида биринчи марта эълон қилган 19 февралдан бери касалланганларнинг умумий сони 301 530 га, қурбонлар сони - 16 569 га этган. Айни пайтда, тузалиб кетганлар сони камида 261 200 га этди.

Эронда эпидемиологик вазият сакраб-сакраб ривожланмоқда: март ойи охирида - апрелнинг бошларида касалланиш тўлқини (кунига 3 мингдан ортиқ ҳолат) ўтиб, май ойининг бошларида мамлакатда мингдан кам ҳолатлар қайд этилди, шундан кейин вазият яна ёмонлаша бошлади - июнь ойи бошларида янги инфекцияланганлар анқилана бошлади ва у март ойидаги статистикалардан ортиб кетди. Шу билан бирга, сўнгги икки ой ичида ўлим даражаси сезиларли даражада ошди - икки хонали рақамдан уч хоналига қараб ўзгарди.

Июль ойида Эронда коронавирус қурбонлари бўйича антирекорд беш марта янгиланди. Энг охирги антирекорд 28 июль куни қайд этилди - 235 ўлим. 

Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши муносабати билан расмийлар 5 июлдан бошлаб расмийлар мамлакатнинг ноқулай ҳудудларида жамоат жойларида ва ёпиқ жойларда ниқобларни мажбурий кийишни жорий этишди. Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат июн ўрталарида бошланган коронавируснинг иккинчи тўлқинини бошдан кечираётганини айтганди.